Бельгия - Руминия учрашувининг энг яхши футболчиси маълум бўлди.
Евро-2024 гуруҳ босқичининг 2-тури ўйини якунларига кўра, совринни бельгиялик ярим ҳимоячи Кевин де Брюйне қабул қилиб олди. "Манчестер Сити" шарафини ҳимоя қилаётган ярим ҳимоячи гол урди ва 11,7 километр (максимал тезлик - 31,9 км/соат) югурди.
Учрашув 2:0 ҳисобида Бельгиянинг ғалабаси билан якунланди.