Туриннинг "Ювентус" клуби "Ницца" ярим ҳимоячиси Кефрен Тюрамни сотиб олиш устида ишламоқда. La Gazette Dello Sport хабарига кўра, "кекса синьора" ўз футболчиларини шартномага қўшиши мумкин.
Манбага кўра, "Ницца" Тюрам эвазига ҳужумчи Мойзе Кин ёки ярим ҳимоячи Жозеф Нонгени қабул қилиши мумкин. Франция клуби ўз ярим ҳимоячиси учун пул ҳам олмоқчи.
Аввалроқ Тюрам Туркиянинг "Фенербахче" клубига ўтиши мумкинлиги айтилганди. Кефреннинг акаси Маркус ўтган мавсумда "нерадзуррилар" билан Италия чемпиони бўлган.