Истанбулнинг "Башакшеҳир" клубининг бразилиялик ҳимоячиси Лео Дуарте "Краснодар"га ўтиши мумкин.
РБ Спорт хабарига кўра, Кубан клуби 27 ёшли бразилияликнинг трансфери бўйича музокараларнинг илғор босқичида.
Манбага кўра, “Краснодар” яқин вақт ичида Дуарте билан расман шартнома имзолаши мумкин. Ўтган мавсумда Дуарте барча мусобақаларда 31 та ўйинда қатнашиб, иккита голга ассистентлик қилган.
Футболчи аввалроқ "Милан" сафида тўп тепган.