Австрия терма жамоаси бош мураббийи Ральф Рангник Туркия билан 2024 йилги Европа чемпионати 1/8 финал учрашуви олдидан Австрия терма жамоасидан кутилган дастлабки тахминлар ҳақида гапирди.
"Австрия ҳеч қачон эришмаган нарсага эришиб, чорак финалга чиқиш кўп нарсани англатади. Энг қийин квартетда биринчи ўринни эгаллаш у ёқда турсин, гуруҳимиздан чиқишимизни кам одам кутганди. 1/8 финалга чиққанимиз ҳам бежиз эмас. Ҳозир биз саккиз йил ишлаган ва кўплаб футболчиларим ўйнаган ёки ўйнашда давом этадиган Лейпцигдамиз. Биз жуда хурсандмиз ва умид қиламизки, бу ерда австриялик мухлислар билан бир қаторда "Лейпциг" мухлислари ҳам бўлади.
Ҳамма жуда хотиржам, лагерда ҳеч ким биз аллақачон бирор нарсага эришдик деб ўйламайди. Евро биз учун ҳақиқатан ҳам бошланмоқда. Нолдан бошлаш муҳим, чунки ҳозир биз нокаут режимидамиз. Биз бу режимда яшашимиз ва биринчи дақиқаларданоқ ундан завқ олишимиз керак", - дея Рангникнинг сўзларини келтиради УEФА матбуот хизмати.