"Хайденхайм" "Бенфика" билан рекорд даражадаги келишувга эришди.
Қанот ҳимоячиси Ян-Никлас Бесте Лиссабон клуби билан 2029-йилгача шартнома имзолади.
Sky Sport нашрининг хабар беришича, немис жамоаси 10 миллион евро олади. У илгари ҳеч қачон футболчини бундай пулга сотмаган.
Ўтган мавсумда 25 ёшли Бесте жамоанинг энг яхши ассистентига айланди ва Бундеслигада у бу борада фақат "Байер"дан Алекс Грималдога мағлуб бўлди. Немис футболчиси 11 та голли узатмага эга.