Сербиялик ҳимоячи Никола Миленкович "Фиорентина"ни тарк этиб, Туманли Албионга ўтди. 26 ёшли футболчи фаолиятини "Ноттингем Форест"да давом эттиради, деб хабар берди журналист Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда.
Инсайдернинг фикрича, Миленковичнинг трансфери инглиз клубига 14,3 миллион еврога тушган. Футболчи тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди ва меҳнат шартномаси тузди.
Ўтган мавсумда сербиялик футболчи 50 та ўйинида қатнашиб, битта голли узатмани амалга оширган.