Ҳужумчи Юссуф Эн-Несери фаолиятини Туркияда давом эттиради. Журналист Ягиз Сабунчоглунинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, “Фенербахче” 27 ёшли марокашлик футболчи билан 4 йиллик шартнома борасида келишиб олган.
Туркияда Эн-Несери бир мавсумда 4 миллион евро, шунингдек, муваффақият учун бонуслар олади.
Эн-Несери 2020 йилдан бери "Севиля"да тўп тепмоқда. Бу вақт ичида ҳужумчи 196 та расмий ўйин ўтказиб, 73 та гол ва 7 та голли узатмани амалга оширган.