Журналистлар Пеп Гвардиоладан Кевин де Брюйненинг эҳтимолий кетишига изоҳ беришни сўрашди.
Яқинда матбуотда бельгиялик ва Саудиянинг "Ал-Иттиҳод" клуби ўртасидаги келишув ҳақида миш-мишлар пайдо бўлди. Кейинчалик бу маълумот ишончли манбалар томонидан рад этилди.
"Йўқ, Кевин ҳеч қаерга кетмайди", - дея Гвардиола сўзларини келтирди инсайдер Фабрицио Романо.
Кевин Де Брюйненинг "Манчестер Сити" билан шартномаси келаси ёзда якунига етади. Ярим ҳимоячининг ўзи келажакда клуб билан янги шартномани муҳокама қилишини айтди.