"Реал Мадрид"нинг янги футболчиси Эндрик Испания пойтахтида бўлган биринчи кунларидан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
Бразилиялик футболчи 21 июл куни 18 ёшини нишонлаганида ниҳоят "Лос Бланкос" футболчисига айланди. Бунгача форвард ўз ватанида “Палмейрас” сафида тўп тепган.
“Менга Мадриддаги ҳамма нарса ёқади. Мен бу шаҳарда аввал ҳам бўлганман, ҳозир эса шу ерда уйим бор. Мадридда жуда яхши одамлар бор.
Терма жамоа қароргоҳида бўлганимизда, мен мунтазам равишда бразилиялик жамоадошларим билан суҳбатлашардим ва улар менга кўп нарсаларни айтиб беришди", - дейди Эндрик.