Ҳимоячи Мурильо яна бир мавсумни "Ноттингем Форест"га бағишлашни режалаштираётганини айтди.
"Ноттингем Форест" бир йил аввал Мурильони "Коринтианс"дан 10 миллион фунтга сотиб олганди. 22 ёшли бразилиялик футболчи Премьер-лигага аъло даражада мослашди ва ўтган мавсум якунида "ўрмончилар"нинг энг яхши футболчиси деб топилди.
60 миллион фунт стерлингга баҳоланаётган Мурильо ёз бошида "Челси", "Тоттенхэм" ва "Атлетико Мадрид" каби йирик клублар қизиқишига сабаб бўлган эди, аммо ҳимоячи "Ноттингем Форест"да қолишни режалаштирмоқда.
"Менга мунтазам ўйин вақти керак ва мен ўйлайманки, "Форест" менинг фаолиятим учун энг яхши жой.
Бу ерда яна бир мавсум қолиш менга ўйинчи сифатида етукликка эришишга имкон беради ва якунда агар бир кун бошқа савияда ўйнаш имконига эга бўлсам, яхшироқ тайёрланаман.
Албатта, мен Чемпионлар лигасида ўйнашни хоҳлайман. Мен болалигимда видео ўйинлар ўйнаганман ва бу жамоаларнинг барчасида ўйнаганман.
Мен Чемпионлар Лигаси мадҳиясини ўйинлардан олдин эшитганимда, бу мени ҳаяжонга соларди ва бу мусобақада ўйнаш мен учун орзу бўларди.
Аммо мен бу ердаги ишимга 100 фоиз эътиборимни қаратганман ва мен шунчаки бўлишим мумкин бўлган энг зўр бўлишни хоҳлайман. "Форест" - ўзига хос тарзда улкан клуб ва ўзимни бу ерда яхши ҳис қиламан" - деди Мурильо The Telegraph нашрига.