Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

"Ливерпул"нинг собиқ ҳимоячиси Туркияга кўчиб ўтди

Баҳо:
+ | -

"Ливерпул"нинг собиқ ҳимоячиси Стивен Колкер "Кечиоренгюджю"га ўтди.

32 ёшли футболчи май ойида LinkedIn ижтимоий тармоғида иш излаш ҳақида хабар қолдирган эди. Энди Колкер Туркияга қайтиб, 2-дивизион вакили билан шартнома имзолаганини маълум қилди.

"Агар дастлаб муваффақиятга эриша олмасангиз, яна уриниб кўринг. Олдинда 16-мавсум. Орадан бир йил ўтиб клуб топиш осон бўлмади, лекин ниҳоят менга шундай имконият берилганидан хурсандман.

Сўнгги бир неча ой ичида мен кўплаб хабарлар юбордим, уларнинг аксарияти жавобсиз қолди. Менга ҳам шартномалар ваъда қилишди, кейин эса ноаниқ қолиб кетишди.

Бу ўз-ўзига ачиниш пости эмас. Бу футболнинг ҳақиқати. Агар сиз ушбу соҳада мартаба олишни истасангиз, у билан бирга келадиган барча ёқимсиз нарсаларни енгишга тайёр бўлишингиз керак", деди Стивен Колкер.

Колкер Англия терма жамоасига ҳам чақирилган ва Лондон-2012 Олимпия ўйинларида Буюк Британия олимпия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

Шундан сўнг ҳимоячи фуқаролигини ўзгартириб, Серра-Леоне терма жамоаси сардори бўлди. Африка терма жамоаси сафида 13 та ўйин ўтказган.

Киритилди: 08:29, 30.07.2024.
Ўқилди: 995 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.