Кириш Регистрация
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция 2-1 Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон 1-6 Аргентина
30/09 21:00 Ас-Садд 2-0 Истиқлол
30/09 21:00 Персеполис 1-1 Пахтакор
30/09 21:00 Ал-Васл 0-2 Ал-Аҳли (СА)
30/09 23:00 Ан-Наср (СА) 2-1 Ар-Райян
30/09 23:45 Парма 2-3 Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал 3-1 Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут 3-1 Саутгемптон

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари (Суперлига)

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.

Суперлига

"Насаф" - "Навбаҳор"

Суперлиганинг 5-тури доирасидаги “Насаф” ва “Навбаҳор” учрашувининг 15-дақиқасида “Насаф” футбол клуби футболчиси Акмал Мозговой бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Акмал Мозговойга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Учрашувнинг 29-дақиқасида “Насаф” футбол клуби футболчиси Шуҳрат Муҳаммадиев бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Шуҳрат Муҳаммадиевга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Металлург” — “Олимпик”

Суперлиганинг 6-тури доирасидаги “Металлург” — “Олимпик” учрашувининг 78-дақиқасида “Металлург” футболчиси Искандар Шайкулов тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёқ қисмини босиб олгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Искандар Шайкуловга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификатсия) интизом чораси қўлланилди.

“Динамо” — “Олимпик”

Суперлига чемпионатининг 6-тури доирасидаги “Динамо” — “Олимпик” учрашувининг 72-дақиқасида “Олимпик” футболчиси Абдурауф Бўриев ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Абдурауф Бўриевга нисбатан жарима интизом чоралари қўлланилди.

“Қизилқум” — “Андижон”

Суперлиганинг 11-тури доирасидаги “Қизилқум” — “Андижон” учрашувининг 13-дақиқасида “Андижон” клуби футболчиси Сардор Азимов бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Сардор Азимовга (Андижон) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

88-дақиқада “Андижон” футбол клуби ёрдамчи мураббийи Элёр Раҳматуллаев бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатиб, майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Элёр Раҳматуллаевга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилди.

Учрашувнинг 90-дақиқасида “Андижон” клуби футболчиси Шахрам Самиев бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Шахрам Самиевга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Учрашувнинг 90+1-дақиқасида “Андижон” клуби массажчиси А. Каримов бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатиб, майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Азизбек Каримовга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилди.

ўйиннинг 90+8-дақиқасида “Андижон” клуби бош мураббийи Александр Хомяков ён ҳакамга нисбатан қатъий эътироз билдириб, ўзини тажовузкор тутган ҳамда майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Александр Хомяковга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилди.

“Нефтчи” — “Сурхон”

Суперлига чемпионатининг 11-тури доирасидаги “Нефтчи” — “Сурхон” учрашувининг 89-дақиқасида “Сурхон” футбол клуби футболчиси Беҳзод Шамсиев ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Беҳзод Шамсиевга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

ўйиннинг 90+3-дақиқасида “Сурхон” клуби футболчиси Нодирхон Неʼматхонов ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Нодирхон Неʼматхоновга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Локомотив” — “Динамо”

Суперлиганинг 11-тури доирасидаги “Локомотив” — “Динамо” учрашувининг 29-дақиқасида “Динамо” футболчиси Фарруҳ Икромов бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Фарруҳ Икромовга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Навбаҳор” — “Қизилқум”

12-тури доирасидаги “Навбаҳор” — “Қизилқум” учрашувининг 31-дақиқасида “Қизилқум” футболчиси Файзуллабек Жуманқўзиев бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Файзуллабек Жуманқўзиевга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Ўйиннинг 77-дақиқасида “Навбаҳор” футбол клуби футболчиси Тома Табатадзе бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Тома Табатадзега нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

77-дақиқада “Қизилқум” футболчиси Николай Тарасов ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Николай Тарасовга нисбатан жарима интизом чоралари қўлланилди.

“Бунёдкор” — “Олимпик”

Суперлиганинг 12-тури доирасидаги “Бунёдкор” — “Олимпик” учрашувининг 21-дақиқасида “Бунёдкор” футболчиси Миржаҳон Мирахмадов тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчиси оёғини босиб олган учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Миржаҳон Мирахмадовга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификатсия) интизом чораси қўлланилди.

Учрашувнинг 42-дақиқасида “Бунёдкор” футболчиси Фране Чирак тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёқ қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Фране Чиракка нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификатсия) ва жарима интизом чоралари қўлланилди.

ОКМК — “Пахтакор”

Суперлиганинг 12-тури доирасидаги ОКМК — “Пахтакор” учрашувининг 66-дақиқасида “Пахтакор” футболчиси Диёрбек Ортиқбоев ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Диёрбек Ортиқбоевга нисбатан жарима интизом чоралари қўлланилди.

“Сурхон” — “Металлург”

Суперлига чемпионатининг 12-тури доирасидаги “Сурхон” — “Металлург” учрашувининг 45+2-дақиқасида “Сурхон” футболчиси Мухаммад Али Абдурахмонов тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёқ қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Мухаммад Али Абдурахмоновга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификатсия) ва жарима интизом чоралари қўлланилди.

ўйиннинг 59-дақиқасида “Металлург” Далер Шарипов ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Далер Шариповга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

72-дақиқада “Металлург” футбол клуби футболчиси Ш. Убайдуллаев ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Шаҳзодбек Убайдуллаевга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Қизилқум” — ОКМК

Суперлиганинг 13-тури доирасидаги “Қизилқум” — ОКМК учрашувининг 71-дақиқасида ОКМК клуби футболчиси Ойбек Рустамов тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёқ қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Ойбек Рустамовга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.

Учрашувнинг 90+4-дақиқасида “Қизилқум” клуби бош мураббийи Жамшид Саидов бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Жамшид Саидовга нисбатан жарима интизом чоралари қўлланилди.

“Андижон” — “Навбаҳор”

Суперлиганинг 13-тури доирасидаги “Андижон” — “Навбаҳор” учрашувининг 87-дақиқасида “Андижон” футболчиси Элдор Адҳамов ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Элдор Адҳамовга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Учрашувнинг 90+4-дақиқасида “Андижон” футболчиси Илҳомжон Алижонов ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Илҳомжон Алижоновга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Сўғдиёна” — “Динамо”

Суперлиганинг 13-тури доирасидаги “Сўғдиёна” — “Динамо” учрашувининг 87-дақиқасида “Сўғдиёна” футболчиси Зоран Петрович ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Зоран Петровичга (Сўғдиёна) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Олимпик” — “Сурхон”

Суперлиганинг 13-тури доирасидаги “Олимпик” — “Сурхон” учрашувининг 2-дақиқасида “Сурхон” футболчиси Нодирхон Неъматхонов учрашув тўхтатилган вақтда бош қисми билан рақиб ўйинчиси юз қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилгани ҳамда майдонни тарк этаётган вақтда елим идиш (баклажка)ни тўп узатувчи (боллбой) турган тарафга тепган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Нодирхон Неъматхоновга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чоралари қўлланилди.
38-дақиқада “Сурхон” футбол клуби футболчиси Сунатиллоҳ Ҳамиджонов тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёқ қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Сунатиллоҳ Хамиджоновга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чоралари қўлланилди.
Учрашувнинг 90+5-дақиқасида “Олимпик” футболчиси Абдурауф Бўриев тўп учун курашиш вақтида қўлнинг тирсаги билан рақиб ўйинчисининг юз қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Абдурауф Бўриевга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чоралари қўлланилди.

Киритилди: 09:34, 02.08.2024.
Ўқилди: 1174 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.