Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Париж-2024. Бокс. Ҳасанбой Дўсматов «эл-класико»да Сакен устидан иродали ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

Бокс бўйича Рио-2016 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг) ҳам Париж-2024 даги муваффақиятли иштирокини давом эттирган ҳолда ярим финалга йўл олди. Ҳамюртимиз чорак финалда ўзининг азалий рақибларидан бири қозоғистонлик Сакен Бибоссиновни мағлубиятга учратиб, ўзининг Олимпиадалардаги иккинчи медалини кафолатлади.

Биринчи раунд тенгма-тенг курашлар остида кечди ва ҳакамларнинг 3 нафари устунликни қозоқ боксчисига беришди.

Иккинчи бўлимда Ҳасанбой ранг-барангликни оширди ва кичик устунликка эга бўлди. Бу сафар рефериларнинг 3 нафари Дўсматовнинг ғалабасини қайд этди. Натижада сўнгги бўлим олдидан ҳисоб тенглашди.

Тиниб-тинчимас Дўсматов сўнгги 3 дақиқаликда аниқ зарбалари эвазига Сакенни қийин аҳволга солиб қўйди ҳамда барча ҳакамларнинг овозини ўзига оғдирди. Якуний баҳолар — 3:2 (30-27, 29-28, 29-28, 28-29, 28-29).

Ҳасанбой Дўсматов ярим финалга йўл олди! Кейинги баҳс 4 август куни финал учун Кабо-Верде вакили Давид Де Пинага қарши бўлиб ўтади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:52, 03.08.2024.
Ўқилди: 5213 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [4247]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4213]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3558]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3523]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3248]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2488]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2214]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2177]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [2035]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2034]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик