Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Миржалол Қосимов: «Бу ерга келиб ўйнаш ҳар доим осон кечмаган»

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган «Андижон» – ОКМК (2:3) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

- Муҳими, керакли натижага эришдик. Албатта, буни плюс ва минус тарафлари бор. Биринчи бўлимда анча суст ҳаракат қилдик, ўйин бошида. Қолаверса, оддий вазиятларда хатога йўл қўйдик. «Андижон» жамоаси қарши ҳужумда ҳам, стандарт вазиятларда ҳам яхши ҳаракатлана олишини йигитларга таъкидлаб ўтгандим. Шу нарсалар бўлди. Биринчисида ўзимизни хатоимиз билан гол ўтказиб юборган бўлсак, иккинчи голда пенальти бўлган вазиятда улар тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетдилар. Ўзимизни оғир вазиятга тушириб қўйдик. Бундай «фора» бериб ўйнаб бўлмайди. Нимагаки, «Андижон» яхши ўйнайди. Қолаверса, рақибни «Навбаҳор» билан ўйинини кўрганимизда чиройли ҳаракат қилишганди. «Андижон»ни 12-ўйинчиси сифатида мухлислари бор. Бу ерга келиб ўйнаш ҳар доим осон кечмаган. Лекин иккинчи бўлимда керакли ўзгаришларни қилиб, керакли натижага эришдик. 3 очко қолади, ўйин эсдан чиқади.

- Жамоангиз 2:0 ҳисобида мағлубиятга учраётганида кўнглингиздан нималар ўтди?

- Кўнглимданми? Қанақа ротация қилиш...2 та гол ўтказиб юборганимиздан кейин тезкор гол урдик. Қайсидир маънода бу бизга ишончни уйғотди. Танаффусда буни йигитларга ҳам таъкидладим. Шижоатни қўшиб, тезкор югуришни йигитлар бажара оладилар. Иккинчи бўлимда шу нарса тасдиғини топди.

- Қайси вазиятда ютишингизни сездингиз?

- Танаффусда айтдим. Йигитларга ишонгандим. Бошиданоқ ютишга келгандик.

- «Андижон» жамоасини биринчи бўлимда иккита гол уришини кутганмидингиз?

- Қизиқ нарсада. Албатта, ўйинга тайёргарлик кўрилганида дарвозамизни нолга сақлаш ва рақиб дарвозасига гол уриш мақсадимиз бўлади. Кутиш деган нарса ҳаёлда бўлмайди. Футболда ҳар хил вазият бўлади. Масалан, «Андижон»ни «Навбаҳор»га қарши ўйинини эсласак, иккинчи гол қанотдан тўп узатилганида тўп дарвоза тўсинига тегиб кейин голга айланиб кетди. Рақиб футболчиси тўпни тепиб юборганида кутилмаганда ўз футболчисига тегиб дарвозага кириб кетганди. Ёки олимпия терма жамоамизни олайлик. Миср билан учрашувда ҳимоячимиз тўпни майдондан чиқариб юбормоқчи бўлиб тепганида рақиб ўйинчисига тегиб кириб кетди. Футболда кутилмаган ҳодисалар кўп бўлади. Авваламбор гол ўтказмаслик. Лекин билиб бўлмайди. Ҳаммаси ўйин давомида кўрилади.

Манба: andijanfc.uz
Киритилди: 00:16, 04.08.2024.
Ўқилди: 1529 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.