Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Александр Хомяков: “Рақиб қарши ҳужумларда бизни жазолади”

Баҳо:
+ | -

“Андижон” – ОКМК (2:3) ўртасидаги беллашувдан кейин мезбонлар устози Александр Хомяков матбуот анжуманида фиклари билан ўртоқлашди.

- Барчангиз кўрдингиз, жанговар ўйин бўлди. Ҳисобда иккита тўп билан олдинга чиқиб олганимизга қарамай, ўйин якунида мағлубиятга учрадик. Афсуски, учрашувни яхши натижа билан тугата олмадик. Оддий ҳолатларда мувозанатни йўқотишимиз эвазига мағлубиятга учрадик. Рақиб қарши ҳужумларда бизни жазолади. Учинчи гол ўтказганимизда ҳам ўзимизнинг қўпол хатоимиз бўлди. ОКМК жамоасини ғалаба билан табриклайман. Рақиб ғалабага муносиб эди. Улар турнир жадвалида юқори ўринлардан бирида боряпти.

- ОКМК яхши ҳаракат қилди. Бизнинг футболчилар ҳам ёмон ўйнашмади. Бошланғич таркибни ёмон деб бўлмайди. Сиз етарлича билимга эга мураббийсиз. Аммо ўйинчи алмаштиришда кечикдингиз, деб ўйлайман. Бир қатор футболчилар чарчаб қолишди.

- Ахир биз ўйинчи алмаштиришдан кейин ҳам гол ўтказиб юбордик. Футболчини қачон майдонга тушириш, қачон алмаштириш – бу менинг вазифам ва мен ўзим яхши биламан.  Ислом Маматказинни жароҳати бор эди. Мени бошқа ҳимоячим йўқ. Шуни ҳам ҳисобга олишим керак-ку. Кимни қачон алмаштириш керак эди, вазиятни кўриб тургандим. Албатта, ҳимояда камчиликлар кўзга ташланяпти. Барчасини таҳлил қиламиз. 

- Биринчи бўлимда яхши ўйин кўрсатган Леван Арвеладзени нима учун алмаштирдингиз?

- У мавсум давомида кўп ўйинларда иштирок этиб келмоқда. Айнан у чарчаб қолганди. Буни барчамиз кўрдик. Бизга голлар қайси зоналардан урилди? Уни чарчоғи ҳам сезилган ва шу боис Леванни алмаштиришга мажбур бўлдик. Оддий техник хатолар юз берди. Учинчи голда ҳам ҳимоячининг тактик хатоси бўлди.

- Элдор Адҳамовнинг ўйинига қандай баҳо берасиз? Нима учун Литовка захирада қоляпти?

- Албатта, бу ерда нима учун яна Адҳамов майдонга тушди, деган савол туғилади. Тайёргарлик жараёни, ўйиннинг ҳолати ва бошқаларни ҳисобга олиб уни майдонга туширишга қарор қилганмиз. Баъзи-бир кучлироқ жиҳатларини ҳисобга олиб уни майдонга туширгандик. Афсуски, бир қанча вазиятларда асабий ўйин бўлди. Ҳаммамиз ғалаба қозонишни хоҳлагандик. Шунчаки майдонга тушмагандик. Биз ҳар доим мухлислар учун ўйнашимизни жуда яхши биламиз. Адҳамов қўлидан келганича ҳаракат қилди.

Киритилди: 03:55, 04.08.2024.
Ўқилди: 706 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [5529]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [3743]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [3674]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2167]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1493]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1427]

«Барселона»нинг Қирғизистондаги академияси мураббийи: «Ҳусановнинг услуби Каталония футболига мос келади» [1411]

Роберт Левандовски «Барселона»ни тарк этишини расман эълон қилди [1406]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1388]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1385]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик