Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"да Хулиан Альваресга умид қилишини айтди.
Аввалроқ кам ўйин амалиётига эга бўлаётганидан норозилигини билдирган 24 ёшли ҳужумчига Мадриднинг “Атлетико” клуби қизиқиш билдирган эди.
"Атлетико?" Айтадиган гапим йўқ. У бизнинг футболчимиз, у тез орада қайтади.
Мен уни Аргентинанинг Америка Кубогидаги ғалабаси билан табриклайман ва биз биргаликда ишлашни бошлаймиз.
У бизнинг футболчимиз. Мен унга ишонаман" - деди "шаҳарликлар" бош мураббийи.