Фермин Лопес Марокашга қарши ўйинда гол урди ва голли узатмани амалга оширди.
Кеча Испания 2024 йилги Олимпиада ярим финалининг марокашликларни мағлуб этди (2:1).
Лопес 65-дақиқада гол урган бўлса, 85-дақиқада Хуанлу Санчесга ассистентлик қилди.
"Барселона" ярим ҳимоячиси Испания терма жамоасининг футбол бўйича Олимпиада турнирида энг яхши тўпурари бўлиб қолмоқда. У тўртта гол билан умумий тўпурарлар рўйхатида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Олимпия турнири тўпурарлари орасида биринчи ўрин 6 та гол урган марокашлик Суфён Раҳимийга тегишли бўлиб турибди. Кечаги ўйинда у пенальтини аниқ амалга оширди.