Қанот ҳимоячиси Лукас Динь Туркияга кўчиб ўтиши мумкин.
Хабарларга кўра, «Галатасрой» 31 ёшли француз футболчиси билан шахсий шартнома борасида келишувга эришган.
Турк клуби футболчини «Астон Вилла»дан 1 йилга ижарага олиб, унинг маошини тўлиқ тўламоқчи.
Клублар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда.