Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Рўзиқул Бердиев: «Йигитлар характер кўрсатишди»

Баҳо:
+ | -

"Нефтчи"га қарши учрашув якунлангач, қаршиликлар устози ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

— Бугун ҳар иккала жамоа аъзолари ютуқ учун ҳаракат қилишди, — дея гап бошлади Рўзиқул Саъдуллаевич. — Биз ўйин оғир кечишини билардик. Чунки мезбонларни кетма-кет тўртта мағлубиятдан кейин бугунги ўйинда фақат ютуқдан бошқаси қониқтирмасди. Қолаверса ҳаммага маълум: “Нефтчи” ўз майдонида рақиб ким бўлишидан қатъий назар анча шижоаткор ўйин кўрсатади. Бугун ҳам бу амалда ўз исботини топди. Ўйиннинг бошини футболчиларимиз жуда суст бошлашди. Бўлим ўрталарига келиб бизда ҳам бир қатор имкониятлар бўлди. Лекин Зоҳид Абдуллаевнинг кутилмаганда иккита сариқ карточка олиб майдонни тарк этиши режаларимизга бироз таъсир кўрсатди. Иккинчи бўлимда ҳисобда ортда қолаётганлари ва бир киши кам бўлиш ўйнашларига қарамай, йигитларимиз характер кўрсатишди ва рақиб дарвозасини ишғол этишнинг уддасидан чиқишди. “Нефтчи”га қарши 60 дақиқа 10  киши бўлиб ўйнаш осон эмас. Шу боис бугунги натижадан қониқиш ҳосил қилдим, десам ҳам бўлади.

— Дуранг ниманинг ҳисобига эришилди, деб ҳисоблайсиз?
— Асосий эътиборни ҳужумга қаратиб, Геворкян ва Гадоевни кўпроқ олдинга ўтишларини таъкидладим. Ўйиннинг катта қисмини орқа чизиқда уч ҳимоячи ҳаракат қилди. Энг муҳими йигитлар ўз кучларига ишониб тўп тепишди ва рақиб дарвозасини ишғол этишни уддалашди.

— Биринчи бўлимда Алишер Юсупов жароҳат олиб майдонни тарк этди. Унинг жароҳати қай даражада жиддий?
— Умид қиламанки, у кейинги ўйинлардан бошлаб яна жамоага ёрдам беради. Жароҳати у қадар жиддий эмас.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 08:51, 21.04.2013.
Ўқилди: 3741 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6457]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [4076]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2504]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2435]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2098]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2050]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1964]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1883]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [1814]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [1662]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик