"Рома" ҳужумчиси Артём Довбик Рим клубини Чемпионлар лигасига олиб чиқишни орзу қилишини айтди.
"Биз Чемпионлар лигасига қайтишимиз керак. Бу ҳар қандай вазиятда эришиш керак бўлган жуда муҳим мақсаддир. "Рома" бу турнирда узоқ вақт ўйнамади" - деди Довбик La Gazzetta dello Sport билан суҳбатда.
Ўтган мавсумда Довбик барча турнирларда 41 та ўйинда қатнашиб, 25 та гол ва 10 та голли узатмани амалга оширган. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил қилади.
2 август куни "Рома" 27 ёшли украиналик футболчи билан шартнома имзолангани ҳақида хабар берган эди. Клуб билан шартнома беш йилга мўлжалланган. Довбик аввалроқ “Жирона”да ўйнаган.