"Астон Вилла" ёзнинг энг ҳайратланарли трансферларидан бирини амалга ошириши мумкин. Mattino хабарига кўра, бирмингемликлар "Челси"дан ҳужумчи Ромелу Лукакуни сотиб олишга тайёр.
Тажрибали бельгиялик футболчига асосий даъвогар "Наполи" экани аввалроқ хабар қилинганди, бироқ итальян жамоаси ҳужумчини фақат сотиб олиш имконияти билан ижарага олишга тайёр. "Челси" форварддан доимий равишда қутулмоқчи, аммо Ромелунинг ўзи Антонио Конте жамоасига ўтмоқчи.
Аввалроқ "Челси" Лукаку учун 40 миллион евро миқдорида товон пули талаб қилаётгани хабар қилинганди. Ўтган мавсумда Ромелу "Рома"да ижара асосида ўйнади.