"Арсенал" сардори Мартин Эдегор жамоа ҳужумчиси Кай Хавертц ҳақида гапирди.
“У жуда яхши йигит. Майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам яхши алоқамиз бор, биз яхши дўст бўлиб қолдик ва мен унинг барча қадамларини кўриб турибман. У биз учун муҳим элементга айланди. Унинг жамоада эканлигидан хурсандман ва у яна яхши дўстга айланган", - дея Эдегор сўзларини келтиради VG.
Хаверц 2023 йилнинг июлида «Челси»дан «Арсенал»га ўтган эди. Трансфер суммаси 75 миллион еврони ташкил қилган футболчининг клуб билан шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар тузилган. Transfermarkt немис футболчисини 70 миллион еврога баҳоламоқда.