"Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг ёзда жамоани тарк этиши мумкин.
Каталонияликлар молиявий қийинчиликларни ҳал қилиш учун юқори маош оладиган футболчиларидан бири билан хайрлашиши керак.
Бундай футболчи Де Йонг бўлиши мумкин. Relevo хабарига кўра, "Барселона" жорий трансфер даврида уни сотишга ҳаракат қилган.
Ярим ҳимоячининг жароҳати туфайли бунинг иложи бўлмади, у номаълум муддатга сафдан чиқди. Френки де Йонг апрель ойида "Реал"га қарши ўйиндан бери майдонга тушмади.
27 ёшли футболчининг шартномаси 2026 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.