Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Ла лига. «Барселона» «Атлетик Бильбао»ни таслим этди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 2-тури доирасида «Барселона» ўз майдонида Бильбаонинг «Атлетик» клубини қабул қилиб, қийин ғалабани қўлга киритди.

Баҳснинг 24-дақиқасида Ламин Ямал чиройли зарба билан ҳисобни очган бўлса, тайм сўнгида Кубарси эҳтиётсизлик туфайли ўз дарвозаси томон пенальти белгиланишига сабаб бўлди. Ойан Сансет 11 метрли жарима зарбасидан ҳисобни тенглаштирди.

Каталонияликлар иккинчи бўлимда ҳам ҳужумкор ўйин намойиш этишди. Ўйин тугашига 15 дақиқа қолганида Рафинья-Педри комбинациясидан кейин дарвозабон тўпни қайтарди. Роберт Левандовски эса бўш қолган дарвозани ишғол қилди.

"Барселона" ушбу ғалабадан кейин 6 очко билан жадвал пешқадамига айланди.

Испания Ла лигаси, 2-тур
Барселона – Атлетик 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар: 1:0 – 24 Ямаль, 1:1 – 42, пенальти Сансет, 2:1 – 75 Левандовски.
Барселона – тер Стеген, Бальде (Мартин, 90+1), Мартинес, Кубарси, Кунде, Педри, Берналь (Эрик Гарсия, 83), Ферран Торрес (Лопес, 63), Рафинья, Ямаль (Виктор, 90+1), Левандовски.
Атлетик – Падилья, Берчиче, Йерай Альварес, Вивиан, Лекуэ, Прадос (Эррера, 78), Весга (Хаурегисар, 63), Уильямс, Сансет (Унаи Гомес, 62), Беренгер (Арес, 72), Уильямс (Гурусета, 78).
Огоҳлантиришлар: Йерай Альварес (38), Кубарси (41), Берналь (49), Беренгер (56), Левандовски (85), Лекуэ (87), Лопес (90+6), Хаурегисар (90+6), Эррера (90+6).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:15, 25.08.2024.
Ўқилди: 2798 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8598]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3734]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3666]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3423]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2682]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2127]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1802]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1510]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1458]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1445]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик