Кеча «Бавария» бугун эса «Боруссия» сўнгги йилларда Испаниянинг, йўқ бироз нотўғри ишлатдик: дунёнинг энг кучли икки жамоасини ўзи истаганича мағлубиятга учрата олди.
Дортмунддаги «Сигнал Идуна Парк» стадионидаги учрашув бу кеча польшалик Роберт Левандовскига аталди, дейиш мумкин. Ҳужумчи бу кеча бир эмас, икки эмас нақ тўрт бор мадридликлар дарвозасини ишғол қилиб. Жавоб учрашувидан олдин Германия жамоаларининг имконияти юқорилигини кўрсатиб қўйди.
Чемпионлар лигаси
1/2 финал
Дастлабки учрашув
БОРУССИЯ Д (Германия) – РЕАЛ (Мадрид Испания) 4:1 (1:1).
Голлар: Левандовски (8, 50, 55, 66, пенальти) – Роналду (43).
Боруссия Д: Вайденфеллер, Пишчек (Гросскройтц, 83), Суботич, Хуммельс, Шмельцер, Бендер, Гундоган (Шибер, 90+2), Блашчиковски (Кель, 82), Гетце, Ройс, Левандовски.
Реал Мадрид: Диего Лопес, Рамос, Варан, Пепе, Коэнтрау, Хедира, Алонсо (Кака, 80), Ўзил, Модрич (Ди Мария, 68), Роналду, Игуаин (Бензема, 68).
Огоҳлантиришлар: Хедира (54), Озил (64), Левандовски (70), Рамос (90+1).