Пауло Дибала нима учун Саудия Арабистони чемпионатига ўтишдан бош тортганини тушунтирди.
Олдинроқ аргентиналик футболчи "Ал-Қодисия"нинг умумий суммаси 75 миллион евро бўлган 3 йиллик шартнома таклифини рад этгани ҳақида хабар берилганди.
– Нега 75 миллион евродан бош тортдингиз?
“Ҳамма фақат бунга қарайди, лекин мен қарор қабул қилишда бошқа кўплаб омилларни ҳисобга олдим. Оилам, айниқса рафиқам, шаҳар, жамоа ва терма жамоага қайтиш истаги ҳам менга тасир қилди: 30 ёшдаман, жароҳатларим туфайли кўп танқидларни эшитсам-да, ўзимни яхши ҳис қиляпман.
Мен энг яхши формада бўлиш учун қаттиқ ишлашга ва тўғри тикланишга ҳаракат қиламан. Кўп омиллар бор эди, лекин ҳамма фақат пул ҳақида гапиради: бундай миқдорларни кўрганингизда, бу ҳақда ўйлаётганингизни инкор эта олмайман. Аммо ҳамма нарсани ўйлаб кўрганимдан сўнг, "Рома"да қолишга қарор қилдим.
– Араблар ва сизнинг агентингиз қандай муносабатда бўлди?
"Агентим учун ҳеч нарса ўзгармади, мен у жуда кўп пул олгани ҳақида кўп гапларни эшитдим, аммо бу ҳақиқат эмас. Унинг учун энг муҳими мен бахтли бўлишим: у мен жуда ҳурмат қиладиган ва узоқ вақт бирга ишлаган инсон.
Газеталарда ёзилганлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Арабларга келсак, билмайман, улар билан гаплашмаганман", - дейди “Рома”нинг аргентиналик ярим ҳимоячиси.