"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Каземиронинг рафиқаси Анна Мариана ижтимоий тармоқларда футболчига нисбатан танқидларга жавоб қайтарди.
32 ёшли бразилияликнинг рафиқаси ижтимоий тармоқларда унинг барча мукофотлари ва совринлари суратини жойлаштирди.
1 сентябрь куни Англия Премьер-лигасининг 3-тури доирасида “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Ливерпул”га (0:3) мағлуб бўлди. Манкунианликлар биринчи бўлимда Каземиронинг хатоларидан сўнг иккита гол ўтказиб юборишди.