Ли Карсли Ирландияга қарши ўйин олдидан мадҳияни куйламаганлиги ҳақидаги танқидлар ҳақида гапирди.
Англия терма жамоаси Миллатлар лигасида Гарет Саутгейт кетганидан кейин тайинланган вақтинчалик бош мураббий қўл остидаги биринчи ўйинда Ирландияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўйин олдидан Ирландия терма жамоасини футболчи сифатида халқаро майдонда ўйнаган Карсли давлат мадҳиясини куйлаш нияти йўқлигини айтди.
"Бу менинг куним ва ўйинга тайёргарлигимга таъсир қилмади. Эртаси куни эрталаб менинг баёнотимга муносабат ҳақида билиб олдим. Мен одамларнинг фикрини бутунлай ҳурмат қиламан. Мен ҳеч қачон бундай қилмаганман (ўйинлар олдидан мадҳияни куйламаганман - муаллиф), лекин иккала давлат мадҳиясини ҳам ҳурмат қиламан.
Бу кунни фаолиятимдаги энг бахтли кунлардан бири деб аташ мумкин, чунки мен Дублинда Англия терма жамоасини бошқардим. Эҳтимол, сиз бу ҳақда ёзмассиз.
Мен хафа эмасман. Мен ҳамманинг фикрини ҳурмат қиламан. Футболчилар мадҳияни баланд овозда куйлаган жамоаларда ҳам, футболчилар ҳам, мураббийлар ҳам куйламаган жамоаларда ҳам ўйнаганман", - деди Карсли.