Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе 1-1 Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

ЕЧЛ. «Боруссия»-«Реал». Драматик тўқнашув-1

Баҳо:
+3 | -

Бугун Тошкент вақти билан соат 23.45да Европа чемпионлар лигаси ярим финалининг биринчи жуфтлигида  Мадриднинг «Реал» жамоаси ўз майдонида, аниқроғи «Сантяго Бернабэу» стадионида Дортмунднинг  «Боруссия» жамоасини қабул қилади. Бу ўйинни кўрмасдан ўтказиб  бўлмайди, ҳар ким ўз жамоасига маълум даражада мухлислик қилиши турган гап. Мана шу ўйинга бўлган қизиқиш жудаям юқори деб ўйлайман. Боиси ЕЧЛ ярим финалининг жавоб учрашуви, ахир. Кимнинг имконияти юқори бўлса, Ўша жамоа ЕЧЛ финалига йўлланмани қўлга киритади.

Футболда тахминлар ҳар доим ҳам ўзини оқламаслигини кўрдик. Кўпчилик футбол  мутахассислари, мухлислари «Реал»нинг финалга йўл олиши ҳақида кўп тахмин қилишганди. Лекин, ҳозирча тахминлар тўғри чиқмайдиганга ухшайди.

 «Реал» жамоаси ЕЧЛ ярим финалининг дастлабки ўйинин меҳмонда ўтказишини хисобга олиб, имкон қадар гол уришга ҳаракат қилиши аниқ эди, урди ҳам, атиги битта гол, лекин дортмундликларнинг «сеҳрли таёқчаси» бўлмиш Левандовский ўзининг тўртта голи билан жавоб қайтарди. Драматик кечган ЕЧЛнинг биринчи ярим финалида «Боруссия» жамоаси 4:1 ҳисобида «Реал»дан устун келишди.

Энди «Реал» жамоаси кейинги босқичга чиқиши учун "Боруссия"ни камида 3:0 ва ундан йирикроқ ҳисобда енгиши талаб этилади, акс ҳолда ЕЧЛ финали «Реал» учун келаси йилга қолади.

«Реал» жамоаси учун оддий ўйинлар тугаб, энди хақиқий жиддий ўйинлар бошланадиганга ухшайди. Ана энди жиддий босқичда жиддий рақиб билан энг нуфузли турнир финали учун баҳс олиб борса, Испания Ла-лигасида чемпионлик учун курашни ҳалиям давом эттиряпти.

 «Реал» ҳамда «Боруссия» клублари ўртасидаги ЕЧЛ ярим финал жавоб учрашувини англиялик Ховард Уэбб бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқарадиган бўлди. Бу ҳақида УЕФА ташкилоти маълум қилган.

Қайси бахтли биринчи жамоа «Уэмбли» сари йўл олишини бугун кўрамиз. Юртимизда Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси мухлисларидан фарқли равишда Мадриднинг «Реал» жамоаси мухлислари кўпчиликни ташкил этиши ҳеч кимга сир эмаслигини ҳисобга олсак, финалга «Реал» жамоасининг йўл олгани маъқулроқ, менимча.

Яна ким билади дейсиз. Ҳозирги замонавий футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин.

Ҳозирча шу. Эртага эса иккинчи жуфтлик ярим финалчилари жавоб учрашуви ҳақида гаплашамиз.

Абдумажид Қодиров

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:38, 30.04.2013.
Ўқилди: 7019 марта.
Фикрлар: 63 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.