Кириш Регистрация
27/11 01:00 Байер 5-0 Зальцбург
27/11 01:00 Бавария 1-0 ПСЖ
27/11 01:00 Янг Бойз 1-6 Аталанта
27/11 01:00 Барселона 3-0 Брест
27/11 01:00 Интер 1-0 РБ Лейпциг
27/11 01:00 Манчестер Сити 3-3 Фейеноорд
27/11 01:00 Спортинг 1-5 Арсенал
27/11 15:00 Квангжу 1-0 Шангхай Шенхуа
27/11 15:00 Йокогама Маринос 2-0 Поханг Стилерс
27/11 17:00 Теп Хань Нам Динь 3-0 Ли Ман
27/11 17:00 Тампинес Роверс 1-0 Бангкок Юнайтед
27/11 19:00 Олтин аср 0-2 Ал-Қува ал-Жавия
27/11 19:00 Насаф 1-2 Кувайт СК
27/11 21:00 Трактор 3-3 Ал-Вакра
27/11 21:00 Ал-Ҳуссайн 2-3 Шабаб ал-Аҳли
27/11 22:45 Црвена Звезда 5-1 Штутгарт
27/11 22:45 Штурм 1-0 Жирона
27/11 23:00 Ат-Таъвун - Холидия
28/11 01:00 Монако 2-3 Бенфика
28/11 01:00 Астон Вилла 0-0 Ювентус
28/11 01:00 Болонья 1-2 Лилль
28/11 01:00 Селтик 0-0 Брюгге
28/11 01:00 Динамо Загреб 0-3 Боруссия Д
28/11 01:00 Ливерпуль 2-0 Реал Мадрид
28/11 01:00 ПСВ 3-2 Шахтёр

Алишер Усмонов «Apple»нинг 100 миллион долларлик акцияларини сотиб олди

Баҳо:
+ | -

Энг бадавлат россиялик – Алишер Усмонов «Apple» акциялари учун 100 миллион доллар сарфлади. Бу ҳақда у «Bloomberg» ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

Ишбилармон акцияларни қачон сотиб олганига аниқлик киритмаган, бироқ, компаниянинг қиймати 100 миллиард долларга арзонлашганидан сўнг, «Apple»нинг қимматли қоғозларини сотиб олиш яхши фурсат келганини қайд этиб ўтган. Усмоновнинг қайд этишича, у «iPhone» ишлаб чиқарувчисининг капитализацияси яна ошишини кутмоқда. «Кейинги уч йил давомида «Apple» жуда катта истиқболга эга эканлиги мен ишонаман», – деди миллиардер.

«Apple» акциялари нархи сўнгги бир неча ой давомида сезиларли арзонлашди. 2012 йилнинг сентябрида технологик компанияниннг қимматли қоғозлари 700 доллардан баҳоланаётган эди. Апрелнинг ўрталарида эса котировкалар, 2011 йилнинг декабридан бери биринчи марта, 400 доллардан ҳам пастга тушиб кетди. 29 апрель куни бўлиб ўтган савдолар ёпилиши чоғида «Apple» акцияларининг донаси 430 доллардан баҳоланаётган эди.

Технологик гигантнинг акциялари бозордаги бошқа рақобатчилар, жумладан, «Android» базасидаги қурилмаларни ишлаб чиқаришни ривожлантираётган компаниялари қимматлари қоғозлари фонида арзон кўринади.

2013 йилнинг биринчи чорак якунларига кўра, «Apple» сўнгги ўн йилда биринчи марта даромади камайгани ҳақида ҳисобот берди. Компания ҳисобот даврида 9,55 миллиард ишлаб топган бўлиб, ўтган йилнинг худди шу даврида бу кўрсаткич 11,6 миллиардга тенг эди.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 23:27, 30.04.2013.
Ўқилди: 7159 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.