Собиқ ҳужумчи Антонио Кассано "Милан" раҳбариятини 2023 йилнинг ёзида Шарл де Кетеларе билан муваффақиятсиз келишувда айбланган Паоло Малдинини истефога чиқаргани учун танқид қилди. Белгиялик футболчи жамоага тўғри келмади ва "Аталанта"га берилди.
"Милан" де Кетеларени қўлга киритгани учун Малдинини истеъфога чиқарди ва чемпионликни бой берди. Ва де Кетеларега энди Испания, Англия ва Германиядан қизиқиш билдиришмоқда. У ўзини "Аталанта"да топганидан хурсандман. Мен Италияда одамлар Леауни мақташлари ва анча яхши бўлган Де Кетеларени танқид қилишларига ҳайронман", - дея Кассанонинг сўзларини келтиради pianetamilan.it.