Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Превью: «Насаф» - «Металлург», Жамоаларнинг 30-учрашуви

Баҳо:
+ | -

4 май куни мамлакатимиз чемпионати 7-тури доирасида "Насаф" жамоаси ўз майдонида Бекободнинг “Металлург” жамоасини қабул қилади. Бу икки клуб олий лигада 29 бора тўқнаш келган. Ушбу ўйинлардан 20 тасида “Насаф” ғолиб бўлган. 3 ўйин дуранг ҳисобида якунланган. Яна олтита учрашувда “Металлург” ғолиб бўлган.

Айни пайтда турнир жадвалида ёнма-ён бораётган ушбу жамоалар ўртасидаги беллашувни Осиёнинг 4 карра энг энг яхши ҳаками Равшан Эрматов бошқариб бориши маълум бўлди.  Жорий мавсумда Эрматов бунгача қаршиликлар иштирокида фақат битта ўйинни бошқарган ( 1-тур. “Насаф” “Олмалиқ” 2:2).

4 май (шанба)
«Насаф» (Қарши) – «Металлург» (Бекобод)
Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), С. Ивлев (Навоий).
Назоратчи: В. Валицкий (Тошкент).

Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги беллашув 3 май, жума куни соат 17:00 да “Насаф” (аввалги “Меҳнат”) стадионида бошланса, асосий таркиблар баҳси шанба куни “Марказий” стадионда соат 18:00 да бошланади.

“Насаф” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Металлург” дарвозасига 55 та гол киритган “Металлург” эса 25 бора “Насаф” посбонларини ранжитган. “Насаф” шу кунгача ўзаро ўйинларда 63 очкони, “Металлург” эса 21 очкони қўлга киритган. “Насаф”нинг олий лигада “Металлург” устидан эришган энг йирик ғалабаси 7:0 ни ташкил қилади. “Металлург”нинг энг йирик ғалабаси эса – 3:0 бўлиб турибди.

Ўтган йилги чемпионатдаги учрашувлар натижаси:

Биринчи давра, 11-тур, 21 июнь (пайшанба) . Қарши ш. “Марказий” стадиони
"Насаф" (Қарши) - "Металлург" (Бекобод) 1:0 (0:0)
Гол: Артур Геворкян 64, - 1:0,
"Насаф": Мурод Зуҳуров, Мақсуд Каримов, Ботир Қораев, Андрей Переплёткинс, Алишер Юсупов (Илҳом Юнусов), Артур Геворкян, Фозил Мусаев, Иван Бошкович (Кенжа Тўраев), Эркин Бойдуллаев, Шуҳрат Мирхолдиршоев
"Металлург": Андрей Сиротюк, Одил Исабоев, Саидкомил Акбаров, Ҳикмат Ҳошимов, Дониёр Адилов, Шаҳзодбек Нурматов, Файзулло Аҳмедов, Даврон Каримқулов, Зоҳид Абдуллаев, Руслан Вагапов, Сардор Расулов (Боян Калевич)
Бош ҳакам: Бахтиёр Тоғаев (Тошкент), Евгений Закутилин (Навоий), Тимур Гайнулин (Тошкент), Абдураҳим Мўминов (Тошкент вил.).
Назоратчи: Владимир Штерн (Тошкент).
Огоҳлантиришлар: Боян Малишич 23, Зохид Абдуллаев 75,

Ушбу “Насаф” – “Металлург” учрашувида жамоамиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Ушбу жамоалар ўртасидаги учрашувлар қаҳрамони “Насаф” нинг туркманистонлик легионери Артур Геворкян бўлган. Ўтган ўйинларга назар солсак, кўпинча Артур ўз голи билан “Металлург”ни ранжитганини кўрамиз.

Иккинчи давра, 16-тур, 18 август (шанба), Бекобод ш.
"Металлург" (Бекобод) - "Насаф" (Қарши) 1:0 (1:0)
Гол: Дилмурод Каримов 3-1:0,
"Металлург": 1.Маъруф Икромов, 2.Одил Исабоев, 3.Саидкомил Акбаров, 4.Хикмат Хошимов, 6.Дилмурод Каримов, 7.Дониёр Одилов (12.Ф.Ахмедов 46), 9.Шахзодбек Нурматов (15. З.Абдуллаев 46), 10.Боян Калевич (Ш.Йулдашев 66), 14.Даврон Каримкулов, 19.Руслан Вагапов, 18.Мирғиёз Сулаймонов
Захирадагилар: 34.Андрей Сиротюк, 11.Шухрат Юлдашев, 12.Файзулло Ахмедов15.Зоҳид Абдуллаев, 17.Нозим Эсонов, 20.Илёс Қурбонов, 21.Сардор Расулов
"Насаф": 30.Ғайратжон Ҳасанов, 3.Шавкат Раимқулов, 4.Мақсуд Каримов, 5.Ботир Қораев (К.Тўраев 83), 8.Андрейс Переплёткинс, 19.Иван Бошкович (Ф.Мусаев 46), 16.Алишер Юсупов, 17.Артур Геворкян, 20.Эркин Бойдуллаев, 27.Илҳос Юнусов, 55.Владимир Шишелов
Захирадагилар: 1.Элдорбек Суюнов, 10.Кенжа Тўраев, 18.Фозил Мусаев, 21.Суҳроб Неъматов, 23.Мирзакамол Камолов, 25.Александар Петрович, 33.Шуҳратбек Мирҳолдиршоев
Ҳакамлар: Бахтиёр Тоғаев (Тошкент), Равиль Шояҳметов (Тошкент), Олег Дачев (Тошкент), В. Нажафалиев (Тошкент).
Огоҳлантиришлар: М.Сулаймонов 18, М.Каримов 39, О.Исабаев 68, Ф.Мусаев 69, Д.Каримкулов 74, А.Геворкян 81, Э.Бойдуллаев 90
Четлатиш: Э.Бойдуллаев

Ўзингизга маълум, ўтган йили ҳар иккала учрашувда “Насаф”ни майдонга собиқ мураббий Усмон Тошев бошлаб тушган эди. Эсимизда бор, айнан “Металлург”га қарши мана шу охирги учрашув “Насаф”нинг ўтган йилги чемпионатдаги юришида катта бурилиш ясаган эди, яъни ушбу мағлубиятдан сўнг жамоа ўйинларида тушкунлик кўзга ташлана бошлаганди.

Ушбу учрашувнинг охирги дақиқаларида Эркин Бойдуллаев майдондан четлатилган эди. Ҳозирги пайтда “Насаф” аъзосига айланган Зоҳид Абдуллаев “Металлург” сафида иккинчи бўлимда 45 дақиқа майдонда ҳаракат қилиб, “Насаф” ҳимоячиларига анча “бош оғриқ” бўлганди. Энди эса у ўзининг собиқ жамоасига қарши майдонга тушиши мумкин.

Яна бир қизиқарли ҳолат шундан иборатки, “Металлург”га қарши навбатдаги учрашув иккала жамоа учун юбилей 30-учрашув бўлади. Жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев эса ушбу юбилей учрашувда илк марта бош мураббий сифатида “Насаф”ни майдонга олиб тушади.

Учрашув шубҳасиз навбатдаги турнинг марказий учрашувларидан бири бўлади, буни ПФЛ томонидан мамлакатимизнинг энг тажрибали ҳакамлар бригадасини тайинланганидан ҳам сезиш мумкин. Қолаверса, ушбу турда ҳар иккала жамоанинг юқори ўринлар учун давогарлик қилиш мавқиени ҳам аниқлаб берса ажаб эмас. Кўриниб турибдики, Рўзиқул Бердиев шогирдлари ғалаба қилишса, “Металлург” жамоаси ўзининг турнир жадвалидаги эгаллаб турган 3-поғонани “аждарлар”га бўшатиб беришга мажбур бўлишади.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 12:31, 02.05.2013.
Ўқилди: 3433 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.