"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг ҳужумчи Маркус Рэшфорднинг ҳозирги формаси ҳақида фикр билдирди. Охирги икки ўйинда - "Саутгемптон" (3:0) ва "Барнсли" (7:0)га қарши ўйинда 27 ёшли англиялик учта гол урди. Бунгача форвард март ойидан бери расмий ўйинларда гол ура олмаганди.
"Албатта, мавсум энди бошланаётган бўлса-да, ҳужумчилар гол ура бошлагани жуда яхши.
Бу ҳужумчиларга ўзларига ишонишлари учун керак. Сўнгги пайтларда бир қанча футболчиларимиз бунга эришди, бу эса бутун жамоа учун жуда фойдали. Бу уларнинг ишончини мустаҳкамлайди, улар кўпроқ интилишади", - дея тен Хагнинг Рэшфорднинг сўнгги голлари ҳақидаги саволига сўзларидан иқтибос келтирди United Stand.