"Локомотив" бош мураббийи Александр Крестинин Суперлиганинг 19-тури доирасида бўлиб ўтган "Навбаҳор"га қарши ўйин (0:1) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
— Ўйинни ҳал қилиш учун етарлича вазиятларга эга бўлдик. Бироқ четлатиш ўйиннинг боришини тубдан ўзгартириб юборди. Баҳс иккига бўлинди: четлатишгача ва четлатишдан кейинги ўйин. Барчасини таҳлил қилиб чиқамиз.
— Бугун рақиблар посбони Элдорбек Суюнов бир ярим йил деганда яшил майдонда кўриниш берди. Унинг ўйинига қандай баҳо бера оласиз? Бугун у жамоангизнинг бир қанча голлар уришига йўл қўймади.
— Яна бир марта айтаман. Рақибларга баҳо бера олмайман. Бугун бизда 5та юз фоизлик имкониятлар бўлди ва уларнинг бирортасини голга айлантира олмадик. Шуларнинг 4тасида тўпни дарвозагача етказа олмадик. Дарвозабон қуруқ ўйин ўтказди.
— Демак, четлатишдан кейин «Локо»нинг ўйини салбий томонга кетди. Шундайми?
— Дарвозабонимиз голгача ўйинда кўриниш бермади. Фақатгина дарвозаси олдидан тўпни ўйинга киритиб турди. Тўп унгача етиб бормаётганди. Иккинчи бўлимда эса рақиб қизил карточкадан кейин ҳужумга ўтишни бошлади.
— Ўйиндан қанчалик норозисиз?
— Максимал даражада. Биз жуда катта устунлик қилиб, мағлуб бўлдик. Вазиятларимиздан фойдалана олмадик.
— Қизил карточкага қандай баҳо берасиз?
— Ҳакамларнинг ишини муҳокама қилмайман. Албатта, футболчилар доимо норози бўлишади. Лекин қизил карточка берилди. Барчасига кўниш керак.