Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Шахмат. Эркаклар терма жамоамиз Ҳиндистон билан дуранг қайд этди

Баҳо:
+ | -

Будапештда давом этаётган 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 9-туридан ўрин олган эркаклар ўртасидаги Ўзбекистон-Ҳиндистон тўқнашуви якунига етди.

Унда жанговар дуранг қайд этилди — 2:2. Ҳиндистонликлар барча тахталарда очиқчасига дуранг учун ҳаракат қилишди.

Дастлаб Жаҳонгир Воҳидов ва Видит Сантош Гужаратҳи ўртасидаги баҳс ярим соатда дуранг билан якунига етди. Шундан сўнг Абдусатторов ва Синдаров ҳам ўз рақиблари билан дурангга имзо чекишди.

Шамсиддин Воҳидов эса қийин вазиятдан чиқиб кетиб, ўйин охирида ғалаба учун ҳаракат қилиб кўрди. Аммо рақиб ишончли ҳимояланди ва бу партия ҳам дуранг билан тугади.

Ҳиндистон мусобақада кетма-кет 9та ғалабадан кейин илк марта дуранг қайд этди. Бу жамоа 17 очко билан пешқадамликни сақлаб қолди. Ўзбекистон эса 15 очко кучли учликда қолади.

ҲИНДИСТОН - ЎЗБЕКИСТОН - 2,0 - 2,0.
Домараджу Гукеш (2764) - Нодирбек Абдусатторов (2766)  - 0,5 - 0,5.
Рамешбабу Праггнанандҳа (2750) - Жавоҳир Синдаров (2677) - 0,5 - 0,5.  
Аржун Эригаиси (2778) - Шамсиддин Воҳидов (2650)  - 0,5 - 0,5.
Видит Сантош Гужаратҳи (2720) - Жаҳонгир Воҳидов (2571)  - 0,5 - 0,5.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:32, 20.09.2024.
Ўқилди: 2455 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [12715]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6495]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5202]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [4566]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4195]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3428]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2558]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2012]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1903]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1870]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик