"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хагнинг фикрича, Мэйсон Маунт жамоага катта фойда келтиради.
“Мавсум бошида Маунт нимага қодирлигини кўрсатди, биз унинг ўйинидаги ҳаракатларини кўрдик. У кўп вақтдан бери майдонга тушмади, лекин ҳамма унинг фазилатларини кўриши учун унга тўлиқ машғулотлар ва ўйинлар билан узоқроқ вақт керак. Мен бунга тўлиқ ишончим комил", - деди тен Хаг.