"Реймс" жорий мавсум бошидаги "ПСЖ"нинг ғалабали сериясини тўхтатди.
Лига1'нинг 5-тури доирасида бўлиб ўтган учрашув дуранг билан якунланди – 1:1. Мезбонлар 9-дақиқада Кейто Накамуранинг саъй-ҳаракатлари билан олдинга чиқиб олишди, бунга парижликлар иккинчи бўлимда жавоб қайтаришди - Усмон Дембеле гол урди.
Луис Энрике жамоаси мавсум бошидан бери илк бор расмий ўйинда ғалаба қозона олмади. Пойтахт грандлари шанба кунги ўйинга кетма-кет бешта ғалабали ўйинлар серияси билан яқинлашганди.
Франциянинг амалдаги чемпиони ўзининг олдинги ўйинида Чемпионлар лигасида "Жирона"ни мағлуб этганди (1:0).