Ўтган декабрь ойида "Реал" ҳимоячиси Давид Алаба тиззасидан жиддий жароҳат олган эди.
Ўшандан бери австриялик иккита операцияни ўтказди. Алабанинг тикланиш жараёни аста-секин якунланмоқда, аммо Мадрид клуби футболчининг майдонга қайтиш санасига эҳтиёткорона муносабатда.
TodoFichajes нашрининг хабар беришича, "Лос-Бланкос"да аниқ муддатлар белгиланмаган - клуб учун асосийси Давиднинг юз фоиз тикланишидир.
Давид Алаба ноябрь ойида сафга қайтиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Шундай қилиб, австриялик умумий ҳисобда деярли бир йилни ўтказиб юборади.