"Севилья" бош мураббий билан шартномани 2027 йилгача узайтирди.
50 ёшли Хавьер Гарсия Пимьента июнь ойида жамоани қабул қилиб олганди. У аввал "Барселона" тизимида (2006 йилдан 2021 йилгача) ва "Лас-Пальмас"да ишлаган.
Дастлаб мутахассис билан 2 йиллик шартнома имзолангани хабар қилинганди. Энди шартнома яна бир мавсумга узайтирилди.
Жорий мавсумда “Севилья” 7 ўйиндан кейин 8 очко билан Ла Лига турнир жадвалида 12-ўринда бормоқда.
Жамоа 7-тур учрашувида “Вальядолид”дан устун келди (2:1).