Луис Энрике Микель Артетани ҳозирги энг яхши мураббийлардан бири деб атади.
Бугун "ПСЖ" Чемпионлар лигаси доирасида "Арсенал" меҳмони бўлади.
"Мен Микель Артета билан аллақачон ишлаганман, биз "Барселона"да бир мавсум жамоадош бўлганмиз ва у ҳақида ажойиб хотиралар бор. Эртага у билан учрашишни ва гаплашишни интиқлик билан кутаман.
У ҳозир энг яхши мураббийлардан бири ва у "Арсенал"ни бутунлай ўзгартирди. Ажойиб мураббий ва ажойиб инсон", - деди "ПСЖ" бош мураббийи.