"Интер"нинг эронлик ҳужумчиси Меҳди Тареми "Црвена Звезда"га қарши ўйинда (4:0) гол урди. Футболчи бу ҳақда ўз фикрларини билдирди.
- Катта раҳмат. Гол урганимдан хурсандман ва ўзимни яхши ўйнагандек ҳис қиляпман. Бунинг учун жамоадошларимга алоҳида раҳмат", - дея эронлик форварднинг сўзларини келтиради fcinter1908.it.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда "Интер" Чемпионлар лигаси финалига чиққанди.