Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

ФИФА трансфер ойнасини 1 июндан 10 июнгача очилишини тасдиқлади

Баҳо:
+ | -

ФИФА жаҳон чемпионати муносабати билан қўшимча трансфер ойнаси очилишини тасдиқлади.

ФИФА кенгашининг бугунги йиғилишида техник муаммоларни ҳал этиш ҳамда рўйхатдан ўтиш муддатлари ва ички чемпионатлар тақвими билан боғлиқ номувофиқликларни имкон қадар бартараф этишга қаратилган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати регламентини тасдиқлади.

2025 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этувчи клублар учун 1 июндан 10 июнгача трансфер ойнаси пайдо бўлади. Трансфер ойнасини очиш тўғрисидаги қарор ФИФАга аъзо ассоциациялар томонидан қабул қилинади.

Жамоалар ариза топшириш муддати тугагандан сўнг, ЖЧда иштирок этувчи клублар 27 июндан 3 июлга қадар белгиланган лимит доирасида футболчиларни алмаштиришлари мумкин бўлади, чунки баъзи футболчиларнинг шартномалари 30 июнда тугайди. Бироқ, агар ўша пайтда клуб учун "стандарт" трансфер ойнаси очиқ бўлса, алмаштиришлар мумкин.

Қайд этилишича, жорий этилган қоидалардан кўзланган мақсад клублар ва шартномаси муддати тугайдиган футболчиларни клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида футболчиларнинг иштирок этишини осонлаштириш учун муносиб ечим топишга ундашдан иборат.

“2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати бутун дунё бўйлаб клуб футболининг янги даврини бошлаб беради, энг яхши жамоалар ФИФАга аъзо клублар ўртасида расмий жаҳон чемпиони бўлиш учун курашади. Ушбу қоидалар барча 32 иштирокчи клуб ва дунёнинг энг яхши футболчилари юқори савияда ўйнашлари учун энг яхши шароитларни таъминлайди”, — деди ФИФА президенти Жанни Инфантино.

Киритилди: 21:53, 03.10.2024.
Ўқилди: 2177 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3352]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2199]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1908]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1904]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1885]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1735]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1733]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1608]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1555]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1437]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик