Бруну Фернандеш кетма-кет иккинчи ўйинда қизил карточка олди.
"Манчестер Юнайтед" Европа лигасининг 2-турида "Порту" билан ўйнади (3:3).
Учрашувнинг 81-дақиқасида Бруну Фернандес рақиб жарима майдончасида хавфли ўйнагани учун иккинчи сариқ карточка олди, Эрик тен Хаг шогирдлари кейин камчиликда қолди.
Бруну шунингдек "Манчестер Юнайтед"нинг "Тоттенхэм"га қарши аввалги ўйинида (0:3) ҳам қизил карточка олиб, майдондан четлатилган эди.