«Барселона» афсонаси Андрес Иньеста футболчилик фаолиятини якунлаши ҳақида гапирди.
Испаниялик футболчи 40 ёшида профессионал фаолиятини якунлаганини маълум қилди.
«Мен четда қололмайман, чунки футбол менинг ҳаётим эди. Мен 90 ёшгача ўйнаган бўлардим. Бу лаҳзани таърифлаш учун битта сўз бўлса, бу ғурурдир. Мен охирги кунгача курашганимдан фахрланаман», - дея Иньеста сўзларини келтиради "Barca Universal".
Эслатиб ўтамиз, Иньеста 2002 йилдан 2018 йилгача «Барселона»да ўйнаган. Бу вақт ичида у 674 та ўйин ўтказиб, 57 та гол урди ва 135 та голли узатмани амалга оширди.