Мадриднинг «Реал» клуби дарвозабони Тибо Куртуа жароҳатидан деярли фориғ бўлди.
32 ёшли футболчи бугундан майдондаги машғулотларни бошлаган. У ФИФА кунларидан сўнг тўлиқ сафга қайтади.
Куртуа кичик жароҳат сабаб «қироллик клуби»нинг сўнгги икки ўйинида иштирок этмаганди.