"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Рой Кин "Ливерпуль" футболчиси Трент Александр-Арнольднинг келажаги ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Ўнг қанот ҳимоячисининг "қизиллар" билан шартномаси келаси ёзда якунига етади. Англиялик футболчига "Реал Мадрид" қизиқиш билдирмоқда ва уни эркин агент сифатида жалб қилишни режалаштирмоқда.
"Агар Трент "Ливерпуль" билан шартномасини узайтирмаса, хорижга кетади. Қабул қилинг, "Реал Мадрид" унинг учун яхши вариант", - дея Киннинг сўзларини келтиради Madrid Xtra.
Трент Александр-Арнольд фаолиятининг бошиданоқ "Ливерпуль"да ўйнаб келмоқда.