Томас Тухель Буюк Британияга қайтиши мумкин.
Die Welt хабарига кўра, "Челси"нинг собиқ бош мураббийи Англия терма жамоаси билан ҳам худди шундай вазифани бажариш бўйича музокаралар олиб бормоқда. У Англия футбол ассоциацияси билан ҳамкорлик шартларини муҳокама қилмоқда.
Тез орада келишувга эришиш мумкинлиги таъкидланмоқда.
Англия терма жамоасини ҳозирда Ли Карсли бошқармоқда. У Гарет Саутгейт кетганидан кейин бош мураббий вазифасини бажарувчи ҳисобланади.