Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи ёрдамчиси Владо Радманович БААга қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида қатнашди.
“Аввало Сречко Катанец ҳақида маълумот бермоқчиман. У ҳозир яхши аҳволда ва бизнинг барча машғулотларимизни онлайн томоша қилди ва бизга маслаҳатлар берди. Катанец ноябрда биз билан бирга бўлади. БАА билан ўйин жуда муҳим. Бизда бир салбий анъана бор. Ўзбекистон ўз уйида ҳеч қачон БААни ютмаган. Эртага биз ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Футболчилар ўйинга тайёр”, деди мураббий.
Мураббийлар Эрон билан ўйинда нега фаол бўлмагани ҳақида тўхталди.
Катанец БААда ишлагани фойдали. Мураббийлигида Сречко Катанец Ўзбекистон термасини мағлуб этган. Албатта, ўша пайтдаги жамоа ҳозиргидан фарқ қилади, аммо уларнинг менталитети, характери ва чемпионат даражасидан етарлича хабардор”, деди Ўзбекистон жамоасининг ёрдамчи мураббийи.
Мураббий кечаги машғулотлар давомида Аббосбек Файзуллаев жароҳат олгани, ҳужумчилар йўқлиги ва эртанги ўйин тактикаси ҳақида гапирди.
“БАА ўйинларини таҳлил қилдик. Жамоа ҳимояда яхши ўйнайди ва ўйинларда ҳимояга кўпроқ таянади. Ушбу ҳимояга қарши босим ўтказишга ҳаракат қиламиз. Афсуски, кечаги машғулотларда жароҳат олди. Остон Ўруновнинг ҳам ҳозирда жароҳати бор
Гол уролмаганимиз? Эрон ҳимояси кучлилигини тан олиш керак. Аммо биз ҳам улардан тўп ўтказмаяпмиз. 3 йил аввалги билан солиштирсак, Ўзбекистон ўсишга эришди.
Эртанги ўйин тактикаси ҳақида гапира олмайман. Аммо лозим бўлса, таваккал қилишимиз мумкин. Азиз Турғунбоев, Ҳожимат Эркинов каби футболчилар билан ўйинни кучайтира оламиз. Бизга ҳозир етишмаётган футболчи — Игор Сергеев. Иккинчи марказий ҳужумчи йўқлиги сабаб Элдор Шомуродов тўлиқ ўйнамоқда”, деди мураббий.
Маълумот учун, Ўзбекистон — БАА учрашуви эртага, 15 октябрь куни “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.