Артур "Ювентус"дан "Марсел"га ўтиши мумкин. Ярим ҳимоячи жорий мавсумда Турин клуби сафида бирорта ҳам ўйин ўтказмаган.
“Биз ечим топишимиз керак. У ўйнамайди ва бу жуда ачинарли.
Биз “Марсель” билан музокаралар олиб бораётгандик – Роберто Де Зерби унинг маҳорати туфайли унга қизиқиш билдириши мумкин.
Аммо Европа Иттифоқидан ташқаридан келган ўйинчилар билан боғлиқ қоида туфайли буни қилиш осон эмас. Кўрамиз", - деди футболчининг вакили Федерико Пасторелло.