"Челси" ҳужумчиси Кристофер Нкунку яқин келажакда жамоани тарк этмаса керак.
Франциялик футболчи доимий жароҳатлар туфайли "кўклар" сафида дебют мавсумини омадсиз ўтказди. Жорий мавсумда ҳужумчи учун ишлар яхши кетмоқда: у Энцо Мареска жамоаси сафида 11 учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини 7 бор ишғол қилди.
Миш-мишларга кўра, Нкункуга "ПСЖ" қизиқиш билдирмоқда. Бироқ Football Insider хабарига кўра, "Челси" 26 ёшли футболчи бўйича таклифларни кўриб чиқмоқчи эмас.